Жаҳон | 12:38 / 26.02.2017
16679
1 дақиқада ўқилади

ИШИД жангарилари ироқлик ҳарбийларга қарши дронлардан фойдаланмоқда

ИШИД жангарилари Ғарбий Мўсул учун кечаётган жанглар вақтида Ироқ қўшинлари ҳарбийларига қарши дронлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, ироқлик ҳарбийлар учун ИШИД жангариларининг ҳарбий ҳаракатлар вақтида дронлардан фойдаланаётгани энди янгилик эмас.

Жангарилар учувчисиз учиш мосламаларидан аввалига кузатиш ишларида фойдаланган бўлса, кейинги вақтларда дронлар орқали Ироқ армияси ҳарбийлари устига гранаталар ташланмоқда. Бундан ташқари, дронлар аниқликни оширувчи маҳсус қисмлар билан жиҳозланган.

Қайд этилишича, жангарилар дронлардан тинч аҳолига ва гуманитар ташкилотлар ходимларига ҳужумларда ҳам фойдаланмоқда.

Мавзуга оид