Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия-Сурия чегара деворининг ярми қуриб битказилди
Фото: Sabah
Туркия ҳамда Сурия чегарасидаги бетон девор қурилиш ишларининг ярми ниҳоясига етди. Бу ҳақида Туркия уй-жой агентлиги раҳбарининг сўзларига асосланиб, DailySabah хабар берди.
Туркиянинг TOKI уй-жой қурилиш агентлиги президенти Эргун Тураннинг айтишича, Сурия билан чегарадаги 511 километрли чегара деворининг ярми қуриб битказилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар Туркиянинг Шонлиурфа, Газиантеп, Килис, Хатай, Мардин ва Ширнак провинциялари бўйлаб ўтган чегара деворининг 290 километри қуриб бўлинган.
"Қолган 221 километрнинг қурилиш ишлари давом этмоқда, биз уни имкон қадар тезроқ ниҳоясига етказамиз", - қўшимча қилди у.
Туркия 2011 йилдан бери фуқаролик уруши қамраб олган 900 километр масофани Сурия билан бўлишади.
Қурилиш TOKI агентлиги ҳамда Мудофаа ва молия вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026