БМТ Россиянинг "ДХР" ва "ЛХР" паспортларини тан олишига муносабат билдирди
"Донецк халқ республикаси" ва "Луганск халқ республикаси" аҳолисига паспортлар керак, бироқ бу Минск келишувларини бажаришга халақит бермаслиги керак, деб маълум қилди БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди. У ўз позициясини «Коммерсантъ» газетасига берган интервьюсида билдирган.
«Бир томондан кишиларда ҳужжатлар бўлиши жуда муҳим. Бироқ, бошқа тарафдан, Минск тинчлик жараёнини қийинлаштирувчи қадамлар қўйилиши керак эмас. Мен бу айнан шундай қадам демоқчи эмасман – мени нотўғри тушунманг. Бироқ асосий мақсад – ҳал қилиш эканини ёдда сақлаш керак», — деди Гранди.
Комиссар бу ҳужжатлар ўзига хос "Нансен паспортлари"га ўхшаш бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирар экан, улар Миллатлар лигаси томонидан фуқаролиги йўқларга берилганини таъкидлаб ўтди.
Аввалроқ Кремль Россия нима учун "ДХР" ва "ЛХР" паспортларини тан олганини тушунтириб берди.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Путин Донбассда яшаётган Украина фуқаролари ҳужжатларини тан олиш ҳақидаги фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024
Блинкен: АҚШ Трамп келишидан олдин Украинага ёрдамни кучайтиради
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024