Жамият | 09:24 / 28.02.2017
11933
2 дақиқада ўқилади

Трамп «Оскар»нинг хатоси ортидаги хатони айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп Breitbart News нашри учун берган интервьюсида маълум қилдики, «Оскар» тақдимотининг бу йилги маросими якунида рўй берган чалкашлик шуни кўрсатадики, Ҳолливуд сиёсатга кўп аралашиб, ўз ишини унутмоқда.

Бундан ташқари, Трамп тақдимот аввалги ҳашамати ва жозибасини йўқотганини қайд этган.

«Менимча, улар сиёсатга жуда кўп бурун тиқишмоқда ва ҳеч нимага эриша олишмаяпти. Бу бироз қайғули ҳолат. Аввалги «Оскар» энди йўқ. Бугунги кеча ажойиб ўтганди дея олмаймиз», — деган америкаликлар етакчиси.

Трамп ўз вақтида кино оламидаги энг ёрқин тақдимотга ташриф буюргани ҳақида қўшимча қилган.

«Бу сафарги тақдимотда қандайдир ўзгачалик етишмади, хотима эса аянчли бўлди», — дея қайд этган сиёсатчи.

Эслатиб ўтамиз, маросим чоғида саҳнадан «Энг яхши фильм» номинациясида «Ла-Ла Ленд» ғолиб бўлгани ҳақида эълон қилинганидан бир неча дақиқа ўтиб, «Ла-Ла Ленд» ижодкорлари миннатдорчилик сўзларини изҳор этаётган маҳалда ташкилотчилар саҳнага чиқиб, хатолик юз берганини айтганди. Маълум бўлишича, ташкилотчилар конвертларни чалкаштириб юборган, ва аслида эса энг яхши картина дея «Ой шуъласи» эътироф этилган.

Мавзуга оид