Спорт | 07:21 / 02.03.2017
13905
1 дақиқада ўқилади

Расман: Луис Энрике «Барселона»ни тарк этади

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоани тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар тарқатди.

46 ёшли мутахассис мавсум сўнггига қадар ишини якунлаб қўяди ва ёзда ўз лавозимини тарк этади.

Луис Энрике «Барселона»ни 2014 йилдан буён бошқариб келади. Бу даврда у жамоа билан 2 карра Испания чемпиони, 2 карра Испания Кубоги, бир мартадан Европа чемпионлар лигаси, Испания Суперкубоги, УЕФА суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киритди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид