Жаҳон | 12:41 / 02.03.2017
7953
1 дақиқада ўқилади

Демократлар рус элчиси билан гаплашган АҚШ бош прокурори истеъфога чиқишини талаб этмоқда

Демократлар партиясининг Вакиллар палатасидаги етакчиси Нэнси Пелоси мамлакат бош прокурори Жефф Сешнсни «ёлғон қасам ичиш»да айблади ва унинг истеъфосини талаб қилди. Бу ҳақда Politico хабар тарқатди.

«Бош прокурор истеъфога чиқиши керак», — деган у ўз баёнотида.

У шунингдек, икки партия аъзоларидан иборат мустақил комиссия тузилиб, «Трампнинг руслар билан сиёсий, шахсий ва молиявий алоқаларини текшириш»ни талаб қилган.

Сешнснинг истеъфосини Вакиллар палатаси аъзоларидан яна бири Эллайж Каммингс ҳам талаб этган.

Бундан олдинроқ, The Washington Post нашрида Сешнс ўтган йил ёзида ва кузида, сайловолди кампанияси давом этаётган вақтда Россиянинг АҚШдаги элчиси билан учрашиб, мулоқот қилгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид