Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Перуда чамадон ичидан журналистнинг ёқиб юборилган жасади чиқди
3 март куни Перунинг пойтахти Лимадан шимол томондаги ҳудудда номаълум кишилар томонидан қолдириб кетилган чамадонда перулик журналистнинг бўлакланган ва ёқиб юборилган жасади топилди. Бу ҳақда Перу полицияси маълум қилди.
50 ёшли Хосе Яктайо исмли бу журналист ўтган шанба куни бедарак йўқолганди. Ҳозирча унинг ўғирланиши ва ўлдирилиши сабаблари ўрнатилмаган, деб хабар бермоқда Мексиканинг Excelsior портали.

Яктайо охирги 12 йил хусусий телекомпанияда продюсер бўлиб ишлаган. Унинг қотиллиги Перу журналистлари томонидан норозилик уйғотди. Бу жиноят Перуда жорий йилда журналистлар аҳли вакилининг биринчи ўлдирилиши бўлди.
Мавзуга оид
09:26 / 27.05.2026
Эндиликда нобуд бўлган ҳайвонлар махсус крематорийларда ёқилади
09:39 / 06.05.2026
Халқаро қидирувдаги Туркия фуқароси Перудан Ўзбекистонга олиб келинди
12:41 / 05.03.2026
Россияда ҳалок бўлган боланинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди
10:21 / 26.02.2026