Жамият | 10:19 / 04.03.2017
23688
1 дақиқада ўқилади

Рулда ухлаб қолиш аянчли оқибатларга олиб келишига яна бир исбот (видео)

Хитойда йўловчи автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси видеоси тарқалди. Автобус кабинасида ўрнатилган камералар автобус ҳайдовчиси уни бошқараётган вақтда ухлаб қолганини қайд қилган. Видеодан у бир неча бор уйқудан уйғониб, яна уйқуга кетганини кўриш мумкин. Бундай хавфли сафар узоқ давом этмади: ҳайдовчи ўзи билан бир полосада кетаётган юк машинасини пайқамай қолиб, ўз вақтида бошқа полосага ўтишга улгура олмаган ва катта тезликда унинг ортидан келиб урилган. 

Зарба шунчалик кучли бўлганки, унинг вақтида камерадаги тасвир бир неча сонияга йўқолиб қолган. Ҳайдовчи тўқнашувдан кейин 40 метр ўтибгина автобусни тўхтата олган. Маълум қилинишича, автобусда 84 йўловчи бўлган. Бир неча киши жароҳат олган, бир киши эса оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган. Кейинроқ у вафот этган. Ҳайдовчи полиция томонидан ҳибсга олинган.

Мавзуга оид