17:31 / 04.03.2017
51323

Тошкент шаҳрида ноёб савдо маркази қурилмоқда

Фото: Sputnik

Жорий йилда Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида меъморчилик нуқтаи-назаридан ноёб савдо-кўнгилочар маркази қурилади, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон.

Янги объект пойтахтнинг энг йирик бозорларидан бири - Қўйлиқ бозори ёнида, собиқ кийим бозори ўрнида қурилади. Айни дамда қурувчилар ишни бошлаган, бино пойдевори аллақачон қад ростлаган. 

Объектнинг ўзига хос жиҳати унинг ташқи кўринишидан иборат бўлиб, бино қурилишида улкан шишалардан фойдаланилиши айтилмоқда. 

Яна бир қизиқ томони, Ўзбекистонда илк маротаба автотураргоҳни бинонинг том қисмида жойлаштириш ҳақида қарор қабул қилинди. Яъни янги савдо-кўнгилочар марказига қарашли автотураргоҳ бино томида жойлаштирилган бўлади. Объектнинг ўзи эса бир неча қаватдан ташкил топади, дейилади хабарда.

Лойиҳачилар ўзбекистонликларни яна бир марта лол қолдириш учун "яшил автотураргоҳ" яратиш устида изланмоқдалар.

Бугунги кунда пойтахтдаги аксарият автотураргоҳлар қуруқ асфальтдан иборат бўлган бир пайтда, бино томи устида барпо этиладиган автотураргоҳ табиат билан уйғун тарзда яратилиши таъкидланмоқда.

Хабарда қайд этилишича, автомобиллар ён-атрофида дарахтлар ва бошқа ўсимликлар бўлиши керак.

Top