Спорт | 12:28 / 05.03.2017
8634
1 дақиқада ўқилади

Рамос журналистларни унинг Роналду ҳақидаги сўзларини хато талқин қилишда айблади

«Реал» ҳимоячиси Серхио Рамос журналистлардан ёлғон маълумот тарқатмасликни сўради.

«Мен жамоада фақат Криштиану Роналду югурмаслиги мумкин деб айтмаганман. Бу ёлғон.

«Реал»да қийин даврлар келган вақтда, жамоа жипслашади. Биз ўз муаммоларимизни ҳал қиламиз.

Мен жамоа йиғинлари ҳақида гапирганман. Биламан, газетани сотиш керак, лекин маълумотнинг ҳаққонийлиги биринчи навбатда бўлиши керак.

Жамоамизнинг кийим алмаштириш хонасида ажойиб муҳит ҳукмрон. Мен баъзи вазиятлар учун ташвишланганман, аммо жамоа ўз мақсади йўлида давом этади.

Менда журналистлар билан мулоқот қилишда муаммо йўқ, мен ўз маошимни оқлаш учун ҳаракат қиламан», – дея Рамоснинг сўзларини келтирган Football Espana.

Серхио Рамос – «Реал» футболчиларига: «Бу ерда югурмасликка фақат Роналду ҳақли»

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид