Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб борди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Туркманистонга келди.
ЎзА хабарига кўра, Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган «Ўғузхон» қароргоҳига йўл олган.
Хабарда Туркманистонда Шавкат Мирзиёев ташрифига катта тайёргарлик кўрилгани қайд этилган. Шаҳар кўчалари икки мамлакат давлат байроқлари, ўзбек ва туркман тилларидаги қутлов сўзлари билан безатилган.
Дастурдан икки томонлама музокаралар, маданий тадбирлар ўрин олган. Ташриф якунлари бўйича икки давлат президентларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Ахалтекин от мажмуасида бўлишади. Туркман анаъналарига мувофиқ, мамлакатга ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонга бу ерда парваришланаётган тулпорлар ва чавандозлар чиқиши намойиш этилади.
Давлат раҳбарлари 7 март куни Туркманистоннинг Лебап вилоятига ташриф буюришади. У ерда Туркманобод-Фороб автомобиль ва темир йўл кўпригининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
21:50 / 10.10.2024
Шавкат Мирзиёев Ашхободга етиб борди
20:48 / 09.10.2024
Бухоронинг янги аэропорти соатига 8 та самолётга хизмат кўрсатади
21:49 / 08.10.2024
Мирзиёев МДҲ саммитида кўптомонлама ҳамкорлик барча йўналишларда ривожланганини юқори баҳолади
19:31 / 06.10.2024