Hyundai янгиланган Sonata’ни тақдим этди
Сеулда Hyundai компаниясининг янгиланган Sonata’си тақдим этилди. Баъзи бир бозорларда модернизация қилинган Соната жорий йилнинг ўрталарида пайдо бўлади.
Янгиланган Hyundai Sonata янги фаралар ва орқа фонарлар, тик нурдиодли кундузги юриш чироқлари, радиаторнинг бошқа панжарасига эга. Орқадаги рақам белгиси бамперга ўтказилди, юкхона томида эса модель номи бўлган ёзув жойлашди. Седанда 17 ва 18 дюймли ғилдирак дискларини ишлатиш мумкин. Салонда марказий консоль қайта ишланди, иқлим тизимини бошқариш блоки ўзгарди.
Харидорларга Sonata’нинг Turbo нусхаси ҳам таклиф этилади. Бундай седан одатий машинадан Genesis G80 Sport йўналишида қилинган радиатор панжараси, қорайтирилган оптика ва бошқа жиҳатлар билан фарқ қилиб туради. Sonata Turbo интерьерида бошқа безак материалларидан фойдаланилган.
Моделнинг қурилмалар рўйхатига: Apple CarPlay ва Android Auto ишлаши мумкин бўлган 7 ёки 8 дюймли диагоналга эга мультимедия мажмуаси, смартфон учун симсиз қувватлантириш ускунаси, ҳаракатлар полосасида ушлаб туриш тизими, фаралар нурини автоматик тарзда ўзгартириш, “заиф” ҳудудлар мониторингги кирган.
Янгиланган Sonata Корея бозорида 163 ҳамда 180 от кучига эга турбомотор, шунингдек 1.7лик турбодизелда тақдим этилади. Бошланғич мотор олтита тезлик даражасини автоматик қути билан уйғунлаштиради, қолган двигателлар етти диапазонли иккита тиркамали “робот” билан жуфтликда ишлайди. Hyundai Sonata Turbo седани бензинли 245-кучли 2.0 кичик турбо двигатель ва саккиз диапазонли “автомат” билан жиҳозланган.
Жанубий Кореяда янгиланган Сонатага буюртмалар қабул қилиниши бошланган, унинг нархи 22 миллион 550 минг вондан бошланади.
Мавзуга оид
08:20 / 07.09.2024
Фарғонада йўл четида турган юк машинасига урилган микроавтобус пачақланиб кетди
11:36 / 24.10.2023
Hyundai Саудия Арабистонида йилига 50 мингтача автомобил ишлаб чиқарувчи завод қуради
11:17 / 13.07.2023
7,3 минг доллардан бошланадиган нарх — Hyundai Exter кроссовери тақдим этилди
11:45 / 18.10.2022