Спорт | 10:02 / 09.03.2017
11706
1 дақиқада ўқилади

Энрике “ПСЖ” билан ўйиндаги муваффақият кимга бағишланишини айтди

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги «ПСЖ» билан ўйинда (6:1) қўлга киритилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Кўк-анорранглилар икки ўйин натижасига кўра 6:5 ҳисобида устун келди.

«Бизлардан ҳеч ким ҳаттоки бир сонияга бўлса ҳам ишончини йўқотмади. Агарда ўтказиб юборилган тўпни ҳисобга олмасак, „Барселона“ ажойиб футбол кўрсатди, биз жуда таваккал қилдик, бироқ бунга сабаблар бор эди. Омад калити бизнинг самарадорлигимизда бўлди. Қолган чорак финалчилар биз туфайли ўзларини ноқулай ҳис этишлари аниқ. „Барселона“га 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ҳам ишонганларни алоҳида таъкидлаб ўтган бўлардим. Бу муваффақият уларга бағишланади, сабаби бу кўргазмали ўйин эмас, балки ҳақиқий футбол бўлди», - дея Луис Энрикенинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Мавзуга оид