Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс. Хитойга қарши баҳсларда Қозоғистонда мағлуб бўлган таркибга имкон берилади
18 март куни Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Uzbek Tigers жамоаси 4 турни Хитойнинг China Dragons жамоасига қарши ўтказади.
Мураббийлар ушбу баҳсларга 2-турни февраль ойида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасига қарши баҳсларда 1:4 ҳисобида ютқазган таркибни қўйишга қарор қилди.
Uzbek Tigers жамоаси таркиби:
52 кг: Аброржон Қодиров
60 кг: Муроджон Аҳмадалиев
69 кг: Шаҳрам Ғиёсов
81 кг: Бектемир Мелиқўзиев
+91 кг: Баҳодир Жалолов.
WSB доирасида Uzbek Tigers аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилди, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имконият бой берилди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилди.
18 март куни гуруҳдаги иккинчи жуфтлик – Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси вакилларига қарши жанглар олиб боради.
Мавзуга оид
10:55 / 28.02.2019
AIBA Бутунжаҳон бокс сериясининг Ўзбекистон босқичини ташкил этиши мумкин
14:49 / 22.02.2019
Сакен Полатов «Uzbek Tigers»нинг WSB'да ғолиб чиқишига ишонч билдирди
19:56 / 18.02.2019
Умид Аҳмаджонов «Uzbek Tigers» тақдири ва Токио Олимпиадасига тайёргарлик ҳақида маълумот берди
20:40 / 31.07.2018