14:44 / 13.03.2017
30395

Долларнинг расмий курси 3500 сўмлик довондан ўтди

Ўзбекистон Марказий банки 13 мартдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси бир ҳафта ичида деярли 50 сўмга, 3452,30 сўмдан 3500,01 сўмга кўтарилди.

Евронинг қиймати қарийб 60 сўмга ошиб 3710,44 сўмга ва рубль 0,50 сўмга арзонлашиб 59,10 сўмга етади.

Марказий банк бухгалтерия ҳисоби, статистика ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун ҳар ҳафтада валюталар курсини белгилайди.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top