Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабларга бириктирилган янги "Камолот"чилар тартибсиз ва дарс қолдирувчи ўқувчилар рўйхатини тузади
14 март куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳардаги мактаблар ва ўрта махсус таълим муассасаларидаги ўқувчилар давомати ва ўқув жараёни муҳокама қилинди.
Унда шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, ИИББ, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бошқармаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ЁИҲ шаҳар кенгаши ҳамкорлигида қабул қилинган "2016-2017 йилги ўқув йилида умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқувчилар давоматини тўлиқ таъминлаш, 9-синф битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қамраб олишни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистондаги мактабларда 1 март кунидан бошлаб "Камолот" тарбиячиси лавозими пайдо бўлган. Бундай тарбиячининг асосий вазифаси ўқувчиларга дарсларни ўзлаштиришда ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг дарс қолдирмаслигини таъминлаш бўлади.
"Камолот" тарбиячиларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Етакчилар мактаб маъмурияти билан бирга 10 кун ичида доимий равишда дарсларни қолдираётган ўқувчи ва талабалар рўйхатини тузишади;
- бир ҳафта давомида барча таълим муассасаларидаги реал давоматни аниқлайди;
- маҳалла профилактика инспекторларини таълим муассасаларига бириктиради.
Профилактика инспекторлари сабабсиз дарс қолдираётган, таълим муассасаси ички тартибларига риоя қилмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари билан ишлаб, фарзандлари тарбиясига эътиборсиз бўлган кишиларга нисбатан тегишли чоралар кўришади.
Мавзуга оид
13:12 / 10.03.2025
Тошкентдаги 200 га яқин мактабда “Давомат”, “Ўқувчи” ва “Ўсмир” тадбирлари ўтказилди
10:25 / 12.12.2024
Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади
14:47 / 04.12.2024
Германияда мактабга кечиккан ўқувчиларга жарима солиш бошланди
13:56 / 04.12.2024