Тизим ҳақида қисқача

  1. Баллар жаримани алмаштирмайди. Улар одатдаги жазо билан бирга ҳисобланади.

  2. Бир қоидабузарлик учун 0,2 баллдан 2 баллгача берилади. Бир мартада икки баллдан ортиқ берилмайди.

  3. Баллар ЙҲҚнинг барча қоидабузарликлари учун эмас, балки МЖтКнинг 34¹-моддасида санаб ўтилган қоидабузарликлар учун берилади.

  4. Жаримани тўлаш баллни ҳисобдан чиқармайди. Ҳатто биринчи куниёқ чегирма билан тўланган бўлса ҳам.

  5. 8 балл тўпланганда SMS-огоҳлантириш келади.

  6. Ҳайдовчилик ҳуқуқи 12 баллда эмас, балки баллар йиғиндиси 12 баллдан ошганда хавф остида қолади.

  7. Ҳайдовчилик ҳуқуқидан суд маҳрум қилади, тизим ёки инспектор эмас. Баллар асосида маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлиши мумкин эмас.

  8. Ярим йил давомида янги балли қоидабузарлик бўлмаса: 2 балл айрилади.

  9. Камера қайд этган қоидабузарлик бўйича баллни ҳақиқий ҳайдовчига бириктириш мумкин, аммо бунинг учун автомобилни бошқа шахсга бериш расмийлаштирилган бўлиши керак.

  10. Маст ҳолда транспорт бошқариш ва тиббий текширувдан ўтишдан бош тортиш ҳар қандай баллсиз ҳам дарҳол ҳуқуқдан маҳрум қилишга олиб келади.

Жарима баллари нима?

Баллар жаримани алмаштирмайди. Ҳайдовчи қоидабузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс бўйича асосий жазони — жарима ёки огоҳлантириш олади. Қўшимча равишда, агар ушбу модда балл бериладиган рўйхатга кирса, 0,2 баллдан 2 баллгача олади.

Бир қоидабузарлик учун энг кўп миқдор — 2 балл. Қоидабузарлик қанчалик оғир бўлмасин, ундан ортиқ балл ҳисобланмайди.

Жаримани тўлаш баллни бекор қилмайди. Бу икки хил нарса. Сиз жариманинг 100, 70 ёки 50 фоизини тўласангиз ҳам, баллар ҳисобда қолади.

Ҳаммасини автоматик тизим ҳисоблайди.