Фан-техника | 07:42 / 16.03.2017
5743
1 дақиқада ўқилади

Audi компаниясининг иккита йирик заводида тинтувлар ўтказилди

Германия прокуратураси Audi компаниясининг иккита йирик заводи ва топ-менежерлари уйлари ва офисларида Volkswagen компанияси автомобиллар томонидан атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар чиқарилиши натижаларини сохталаштириши тергов қилиниши билан боғлиқ ҳолда тинтув ўтказди. 

Audi вакилларининг айтишича, компания тергов билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.

7 февралда Люксембург Volkswagen’нинг "дизель можароси" юзасидан тергов иши қўзғатганди.

Мавзуга оид