Жаҳон | 14:09 / 17.03.2017
5276
1 дақиқада ўқилади

Кипрда портлаш рўй берди

Кипрнинг Лимасол шаҳридаги бизнес-маркази биносида жума куни эрталаб портлаш рўй берди. Бу ҳақда Кипр янгиликлар агентлиги хабар бермоқда.

"Портлаш Лимасолдаги Макариос Учинчи шоҳ кўчасида жойлашган бинода соат 7.45да юз берди, воқеа жойига ўт ўчириш хизмати ва полиция ходимлари етиб келган. Маълумотларга кўра, ёнғин чиқиши туфайли туманда ҳаракат чекланган, ёнғин хизмати ходимлари оловни ўчиришга ҳаракат қилишмоқда", - дейилади хабарда.

"Сигма" телеканалининг хабар қилишича, кучли портлаш олти қаватли бизнес-марказда рўй берган, у ерда офис ва дўконлар жойлашган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид