Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наврўз байрамида транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар маълум қилинди
Наврўз байрами куни Тошкент шаҳрида барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати чекланадиган кўчалар маълум қилинди. Бу ҳақда Кун.uz га Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси маълумот берган.
«Наврўз умумхалқ байрами кунлари жамоат тартиби ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида шаҳримизнинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Жумладан, 19 март куни кечқурун соат 21:00дан то байрам тадбирлари тугагунига қадар Лабзак кўчасининг Зулфияхоним кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида, Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.
Бундан ташқари, халқ сайллари ўтказилиши режалаштирилган маданият ва истироҳот боғлари, оромгоҳлар ва бошқа кўчаларда вазият тоқазо этганда транспорт воситалари қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Байрамни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида амалга оширилаётган ушбу ишларни тўғри тушунган ҳолда ёндашишингизни ҳамда ЙПХ инспекторлари кўрсатган йўналишларда ҳаракатланиб, хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшишингизни сўраймиз», дейилган хабарда.
Мавзуга оид
16:36 / 21.03.2026
Бир гуруҳ ҳатайликлар Наврўзни Ўзбекистонда нишонламоқда
14:19 / 21.03.2026
Наврўз концертида Амир Темур ҳақида композиция қўйилди
10:15 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев халқни бирдамлик ва бунёдкорликка чақирди
10:13 / 21.03.2026