Light | 08:19 / 21.03.2017
34554
4 дақиқада ўқилади

Дэвид Рокфеллернинг беш принципи: Қандай қилиб бой бўлиш ва 100 ёшга кириш мумкин?

Фото: EAST NEWS

Дэвид Рокфеллер 101 ёшида вафот этди. Унинг бойлиги тахминан 3,3 миллиард долларга тенг ҳамда у Forbes рўйхатининг энг кекса аъзоси эди, бироқ ўз давлатини бобоси – Жондан мерос сифатида олганди. Айнан у машҳур авлодга асос солди ҳамда биринчи долларли миллиардер сифатида танилди.

Дэвид эса бизнес-жамоатчиликда ўзгача қандайдир нарса билан ёдда қолмади. Йирик банкка раҳбарлик қилди, 66 ёшида пенсияга чиқди. Айнан шундан кейин энг қизиқ нарсалар бошланди. Рокфеллерни 90-йиллар аввалида бирданига махфий дунё ҳукумати раҳбарига “айлантириб қўйишди”. "Қўмита 300" китоби чиқди, унда ҳар йили сайёранинг энг бой кишилари ва ғарб давлатлари ҳукумат раҳбарлари йиғиладиган Бильдерберг клуби ҳақида ҳикоя қилинади. Бу қанчалик рост ёки ёлғон экани номаълум...

Рокфеллернинг ўзи саҳна ортидаги жаҳон ҳукуматига алоқадор эканини рад этиб келган. Бироқ кўпчилик таҳлилчилар ўзгача фикрда. Сабаби бу оиланинг барча авлодидаги эркаклар ёпиқ масонлар клубига аъзо бўлган. Дэвид эса деярли барча давлат раҳбарлари билан таниш эди. Айнан унинг банки Собиқ Иттифоқда иш бошлаган биринчи хорижий банкка айланди.

Қуйида Дэвид Рокфеллернинг соғлик ва бойлик ҳақидаги бешта маслаҳати билан таништириб ўтамиз.

1. Бизнесни дўстлар билан олиб бориш керак.
«Ҳеч қачон яқин дўстона алоқалар ва яхши иш муносабатлари бир-биридан йироқда бўлиши керак, деб ҳисобламаганман. Ишонаманки, энг муваффақиятли иш алоқалари ишонч, тушуниш асосига қурилган, яъни яқин дўстона муносабатларда муҳим бўлган жиҳатларга».

2. Хобби ҳақида ёддан чиқарманг
«Болалик чоғимда қўнғизларни ёқтириб қолгандим. Қаерга бормасам, улар ҳам доим мен билан бирга эди. Қўнғизларни йиғиш мураккаб эмас – уларнинг зирҳи жуда қаттиқ». Рокфеллер 40 мингдан ортиқ ҳашаротларни йиққан, бу эса дунёдаги энг катта коллекциялардан бири ҳисобланади.

3. Пуллар билан бўлишинг
Миллиардер фақатгина Ҳарварднинг ўзига 100 млн. доллар хайрия қилган. Дарвоқе, бу ушбу олий таълим муассасаси томонидан университетнинг 370 йиллик тарихида собиқ талаба томонидан тақдим этилган энг катта сумма эди. Бироз вақт муқаддам эса у “Тортиқ этиш онти”га – Forbes етакчилари Уоррен Баффетт ҳамда Билл Гейтс ишга туширган кампанияга қўшилди. “Тортиқ этиш онти” гуруҳи аъзолари ўз маблағларининг камида 50 фоизини хайрия учун беришга ваъда қилишган.

4. Фаолиятингизни энг қуйи поғоналардан бошланг
Дэвид Рокфеллерга биринчи ишни унинг амакиси таклиф қилган. У бошқарувчи ёрдамчиси сифатида иш бошлаган ҳамда йилига 3500 доллар маош ишлаб топган. У 12 йилдан сўнг банк раиси ўринбосари бўлди. Бунгача эса ишга ҳар куни метрода борарди.

5. Ўзини тута билиш ва эҳтиёткорлик
Шундай лаҳзалар бўладики, худди мен билан ҳаммаси бошқачадек туюлади. Бироқ менга ота-онамдан мерос бўлиб қолган молиявий ресурсларни эҳтиёткорлик билан сарфлашга ўрганиб олганим шубҳасиз. Бу эса яққол устунликдир.

Мавзуга оид