Туркия БМТ ҳакамини озод этишдан бош тортди
Туркия 2016 йилнинг сентябрида давлат тўнтаришига уринишда айбланиб қўлга олинган ҳакам Ойдин Сефа Акайни озодликка чиқармайди. Мамлакат Руанда ва собиқ Югославия бўйича жиноий трибуналлар учун Халқаро механизм талабларини бажармайди. Бу ҳақда Туркиянинг БМТдаги доимий вакили Фаридун Синирлиўғли Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубида айтиб ўтган.
Дипломатнинг эслатишича, Туркия фуқароси бўлган Ойдин Сефа Акай “фатҳуллоҳчилар террорчилик ташкилоти аъзоси эканлигида айбланиб” ҳибсга олинган.
"Бу ҳолат Туркия жиноят кодекси билан жазоланиши белгилаб қўйилган", - дея таъкидлаб ўтди Синирлиўғли. Унинг сўзларига кўра, ҳакам дахлсиз бўлмаган, сабаби у “фаолияти ташқарисида амалга оширган ишлари учун” қўлга олинган.
Ойдин Сефа Акай – ишлардан бири бўйича апелляция комиссияси аъзоси бўлиб, унинг иши Руанда бўйича Халқаро трибунал томонидан кўриб чиқилиши ҳали якунига етмаган. Халқаро трибунал 31 январь куни ҳакамни “14-февралдан кечиктирмай” озод қилиш ва унга нисбатан барча жараёнларни ёпишни талаб қилиб қарор чиқарди.
БМТ суд тузилмасида таъкидланишича, бу қарор Туркия учун ҳуқуқий жиҳатдан мажбурият юклайди. Бир ойдан сўнг халқаро механизм БМТ ХКга Акайни озод қилишга эришиш ҳақида илтимос билан чиқди.
Туркия доимий вакилининг маълум қилишича, Халқаро механизм “ўзига Хавфсизлик Кенгаши томонидан юклатилган мандат доирасидан чиқиб кетган”. Дипломатнинг сўзларига кўра, қарор мамлакат ички ишларига “қўпол аралашувга йўналтирилган хатти-ҳаракатдир”.
Унинг умид билдиришича, Хавфсизлик Кенгаши бу ҳолатда “механизм ва унинг раисига ваколати ва масъулияти ҳақида эслатиб қўяди”.
Мавзуга оид
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024