Фан-техника | 18:37 / 22.03.2017
8171
2 дақиқада ўқилади

Google Android O’ни чиқарди

Google корпорацияси Android O янги дастурий таъминотининг синов версиясини чиқарди. У ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган ҳамда чекланган қурилмаларда ишлаши мумкин.

Компания Android O’нинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди. Тизим иловалар учун янги чекловларга эга, улар фон режимида ишлайди, бу эса қурилма ишини яхшилашга ёрдам беради. Фондаги иловаларга эндиликда интернет-трафик ва GPS’дан маълумотларни катта ҳажмда ишлатиш мумкин эмас.

Тизим ташқи шаклида ушбу иловадан келувчи билдиришномаларни кўрсатиб турувчи махсус ойначалар пайдо бўлган. Шундан бейжлар iOS ҳамда Android учун бир неча лаунчерларда бор. Пиктограммаларнинг ўзи эса умумий тизимга автоматик равишда мослашади.

Тизимнинг кўп вазифалилигида ҳам ўзгаришлар рўй берган. Энди баъзи бир иловаларда “расмдаги расм” режимида ишга тушиш имконияти бор. Шу тариқа, масалан, видеоплеер бутун экран тепасида алоҳида кичик-ойнача сифатида ёқилиши, уни исталган жойга суриш ва катталаштириш мумкин.

“Созламалар” иловаси, огоҳлантириш тўсиқчаси ва тизимнинг кўплаб бошқа элементлари ҳам қайта ишланди. Ундан Nexus 5X, Nexus 6P, Nexus Player, Google Pixel, Pixel XL ва Pixel C’да фойдаланиш мумкин. Шунингдек Android’нинг расмий эмулятори орқали ҳам уни ишга тушириш мумкин.

Мавзуга оид