Фан-техника | 15:24 / 22.03.2017
8331
2 дақиқада ўқилади

Видео: Hyperloop Transportation тезюрар тизимининг йўловчи кабинаси

Калифорнияда Hyperloop вакуумли поезд тезюрар тизимининг йўловчи кабинаси қурилиши бошланди. У 2018 йилнинг бошида Францияда намойиш этилиши режалаштирилган бўлиб, кейинчалик аста-секин фойдаланишга жорий этилади. Бу ҳақда TJ Hyperloop Transportation Technologies (HTT) вакилларига асосан хабар бермоқда.

HTT ғоясига кўра, йўловчи капсуласи 28-40 нафар йўловчига мўлжалланган бўлади, унинг оғирлиги эса 20 тоннани ташкил қилади. Кабина узунлиги 30 метр, диаметри – 2,7 метрга тенг. Максимал тезлиги – соатига 1223 километргача. Конструкция устида шунингдек Carbures S.A компанияси ҳам ишлади, у фюзеляжларни лойиҳалаштириш ва аэронавтика ҳамда авиафазовий соҳа билан шуғулланади.

Hyperloop Transportation Technologies йўловчи кабинасининг кўриниши тасвирланган махсус роликни тақдим этди.

HTT шунингдек ишлаб чиқариш жараёнидан олинган бир неча фотосуратларни ҳам намойиш қилди, улар йўловчи капсуласининг қурилиши ҳақида тасаввур беради.

“Бизнинг манфаатимиз марказида – йўловчи, айнан шундай тарзда хавфсизликни кафолатлаш мумкин. Янада ривожланиш учун юкларни олиб ўтиш бўйича одатий талаблардан четлашиш муҳим эди”, - дейди НТТ компанияси раҳбари Дирк Алборн.

Hyperloop транспорт воситаси концепцияси муаллифи SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маск ҳисобланади. Кейинчалик тадбиркорнинг иштирокисиз Hyperloop Transportation Technologies ва Hyperloop One компаниялари ташкил топди, айнан улар ғояни ҳаётда татбиқ этиб кўришга қарор қилишди.

Hyperloop One 2016 йилнинг ноябрида БААда тезюрар тизим концепциясини тақдим этганди.

Мавзуга оид