28 мартдан 26 апрелгача Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларида совуқ сув ўчирилиши ва сув қувурлари тармоқларида босимнинг пасайтирилиши режалаштирилган. «Сувсоз» корхонасининг маълум қилишича, бу баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик ва таъмирлаш профилактика ишларининг бошланиши билан боғлиқ.
Ишлар қуйидаги тартибда ўтказилади:
28 март соат 9.00дан 29 март 9.00гача
1. Сув ўчирилиши: Олмазор тумани: «Мирзо Ғолиб», «Беруний», «Хислат» маҳаллаларида.
2. Сув босимининг пасайтирилиши: Олмазор тумани: «Чиғатой», «Оқтепа», «Олимпия» маҳаллаларида.
29 март соат 09.00дан 30 март 09.00гача
1. Сув ўчирилиши — Учтепа тумани: «Катта Қаъни», «Фозилтепа» маҳаллалари, Изза массиви, «Изза» 14дан то 19 тор кўчаларига қадар.
30 март соат 09.00дан 31 март 09.00гача
1. Сув ўчирилиши: Юнусобод тумани: Бодомзор, Фирдавсий, Янгитарнов, Шивли, Боғишамол кўчалари ва Польша элчихонасида.
— Яккасарой тумани: Ракат массиви, «Тўқимачи» маҳалласи, Жамбул кўчаси тор кўчалари билан, Боғибўстон кўчаси Жамбул кўчасидан Ат-Термизий кўчасига қадар, Хазиний кўчаси, Эҳтиром 3-тор кўча, Шоҳжаҳон кўчаси Ат-Термизий кўчасидан Тўқимачилик институтига қадар, Муқимий кўчасидаги №1,3,5,7 уйлар.
2. Сув босимининг пасайтирилиши: Юнусобод тумани — Ц-4 массиви.
Яккасарой тумани — Шота Руставели кўчаси Чўпонота кўчасидан Бобур кўчасига қадар.
4 апрель соат 09.00дан 5 апрель 21.00гача
1. Сув ўчирилиши: Чилонзор тумани: 1, 2-кварталлар, «Қазиробод», «Ю.Агзамов» маҳаллалари, Нурхон кўчасидаги №1, 2, №1,2,3,4,5,6,7,8,9,10,10а уйлар, Нурхон тор кўчалари.
Яккасарой тумани — Шота Руставели кўчасидаги №120, 122, 87 уйлар. Ҳилоли 3-тор кўчаси.












