Интернет тармоғининг кенгайиши ва узатиш турларининг купайиши улар орқали бизнесни ривожлантириш билан бир қаторда хавфсизлик чораларини ҳам унутмасликни тақозо этади. Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси томонидан интернетни тарқатиш ва сотишни тартибга солиш буйича янги қоидалар лойиҳаси тақдим этилган бўлиб, унда симсиз яъни Wi-Fi тармоқларни назорат қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Software.uz - Дастурчилар миллий каталогидан ўрин олган Sensorika МЧЖ жамоаси томонидан Hotspot.uz - Симли ва симсиз Wi-Fi тармоқларни бошқариш ҳамда назорат қилиш тизими ишлаб чиқилган. Ушбу тизим асосан кафе, ресторан, меҳмонхона, интернет-клуб ва wi-fi тармоғи бор ҳар бир ташкилот учун мўлжалланган. У қуйидаги вазифаларни бажаради:

  • Админпанель орқали статистик маълумотларни кун, ой, йил кесимида кўриш: фойдаланувчилар сони, сарф қилинган трафик миқдори, пул тушуми ва бошқалар;
  • Юклаб олинадиган маълумотлар ҳажми, тезлик, вақт ва нарх билан чекланган ҳолда тарифлар яратиш, улар бўйича статистик-ҳисоботлар ва пул тушумларини онлайн тарзда кўриб бориш;
  • Чекланмаган интернетли тарифлар яратиш ёки ойлик абонент тўловли тарифлар яратиш орқали доимий мижозлар сонини ошириш ва маркетинг назорати имконияти;
  • Интернет трафикни сотишдан тушган фойдани кунлик, ойлик ва йиллик кесимларда кўриб бориш имконияти;
  • Ҳар бир мижозга автоматик тарзда логин ва пароль яратиш ва уни СМС орқали жўнатиш имконияти;
  • Жўнатилган СМС ва уланган мижозлар сонини кун, ой, йил кесимида кўриш имконияти;
  • Тизимдаги онлайн фойдаланувчиларни назорат қилиш, ўчириб қуйиш ёки МАС-адрес буйича умуман тақиқлаб қўйиш имконияти;
  • Порнографик ҳамда вирусли сайтларни автоматик равишда чеклаш, уларни Google хамда Яндекс қидирув тизимларидан ҳам олиб ташлаш, ушбу маълумотлар базасининг ҳар кунлик янгиланиб бориши (Яндекс ДНС билан ҳамкорликда);
  • Кўрилган сайтлар рўйхатини чекланмаган муддатда админпанельда сақланиш имконияти (Log Url);
  • Уйга ўрнатилган тақдирда, фарзандлар учун кечки вақт интернетни автоматик чеклаш ёки ўчириш имконияти;
  • Интернет тезликни фойдаланувчилар ўртасида оптимал тақсимлаш имконияти;
  • Ўз корхонасининг логотипини кириш саҳифасига ўрнатиш имконияти;