Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия қирғоқлари яқинида кўплаб муҳожирлар ҳалок бўлди
Туркиянинг Ойдин вилояти Кушадаси тумани қирғоқларида қайиқ ҳалокатга учрагани туфайли 11 ноқонуний муҳожир ҳаётдан кўз юмди. Уларнинг жасади Измир вилояти суд тиббиёт институтига олиб борилган.
Хабар қилинишича, ҳалок бўлганларнинг уч нафари – болалар.
Кушадаси тумани қирғоқлари яқинида фожиали ҳодиса куни кеча рўй берди. Қочқинлар қайиқда Эгей денгизидаги Греция оролларига етиб боришмоқчи бўлган. 11 киши ҳалок бўлди, 9 инсон қутқарилди.
Қутқарув амалиётида иккита вертолёт ва учта соҳил қўриқлаш хизмати қайиқларидан фойдаланилди. Ҳодиса юз берган пайтда қайиқда 20 нафар муҳожир бўлган. Қутқарилган инсонлар касалхонага етказилди.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026