Венесуэла БМТдан ёрдам сўрамоқда
Венесуэла ҳукумати БМТдан мамлакатда кузатилаётган дори-дармон танқислигида ёрдам кўрсатишни сўрамоқда. Бу ҳақда республика президенти Николас Мадуро жума куни БМТнинг Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари учун ривожланиш Дастури минтақавий бюроси директори Жессика Файета билан учрашувдан сўнг хабар берди.
"Мен БМТдан ёрдам сўрадим. Бу халқимизга иқтисодий уруш ва нефть нархининг кескин тушиши сабаб келтирилган иқтисодий ва ижтимоий жароҳатларни даволашда кўмак беради", - дея Мадуронинг сўзларини келтиради Univision телеканали. Давлат раҳбари сўзларига кўра, халқаро ташкилот “фармацевтика саноати ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш бўйича дунёдаги энг тўлиқ режага” эга. Мурожаат ҳақида батафсил маълумот келтирилмаган.
2016 йилнинг апрелида Венесуэла тиббиёт федерацияси раҳбари Дуглас Леон Натера мамлакат касалхоналарида керакли бўлган дори-дармонларнинг атиги 4-5 фоизи қолгани, ҳамда шифокорлар оғир касалликдан азият чекувчиларга ёрдам бериш имконидан маҳрум бўлишаётгани ҳақида хабар берганди.
Ўтган йилнинг май ойи охирида эса Венесуэла руҳим касалликлар шифокорлари жамияти раҳбари Вадальберто Родригес руҳий хасталикларни даволаш учун дорилар етишмаётгани ҳақида маълум қилди. Кейинчалик ҳукумат дори-дармон танқислиги ҳақидаги баёнотни рад этди, бироқ мамлакатда уларни тақсимлаш билан боғлиқ муаммолар бор эканини тан олди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024