Бугун РФ давлат раҳбари Владимир Путиннинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганига 17 йил тўлди. 2000 йил 26 мартдаги сайловлар муддатидан аввал ўтказилган, Федерация кенгаши Россия президенти Борис Ельциннинг истеъфоси туфайли шундай қарор қабул қилишига тўғри келган. Бу пайтга келиб, Путин Россия давлат раҳбари вазифасининг бажарувчиси ҳисобланарди. Ельциннинг қўллаб-қувватлаши ва унинг атрофидагилар Путинга ёрдам беришди. 2000 йилги сайловлардаги бошқа номзодлар орасида РФКПдан Геннадий Зюганов, РЛДПдан Владимир Жириновский, "Яблоко"дан Григорий Явлинский ва мустақил номзод Аман Тулеев кабилар бўлган. Владимир Путиннинг сайловлардаги ғалабаси 17 йил илгари Россияда янги сиёсий даврни бошлаб берди. "Газета.ру" нашри 2000 йил 26 мартдаги президентлик сайловларига оид фотожамланмасини тақдим этди.

Владимир Путин Катта Кремль саройидаги Андреев залида бўлиб ўтган инаугурацияда қасамёд қилмоқда. Ўнг томонда - Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин, 2000 йилнинг 7 майи

Россия президенти Борис Ельцин давлат раҳбари лавозимини тарк этиши ҳақида эълон қилиб, президент вазифаларини бажариш ваколатини РФ ҳукумати раиси Владимир Путиннинг зиммасига юклади. Ельцин 1999 йилнинг 31 декабрида РФ президенти сайловлари 2000 йилнинг март ойи охирида бўлиб ўтишини эълон қилган

2000 йил 26 мартидаги сайловларда РФ президенти вазифасини бажарувчи, Россия президенти лавозимига номзод Владимир Путин ва унинг сайлов штаби раҳбари Дмитрий Медведев

2000 йилнинг 26 мартида Россия президентлигига номзод Владимир Путин ишончли вакиллари билан учрашувда

Россия Федерацияси Коммунистик партияси етакчиси, РФ президентлигига номзод Геннадий Зюганов 2000 йил 26 мартдаги сайловларда журналистлар орасида



























