Tribuna.uz сайти ЖЧ-2018 саралашида Европа минтақасида биринчи давра ўйинларидан кейин юзага келган вазиятни кўриб чиқди.
ЖЧ-2018 саралаши, Европа минтақасида 9та гуруҳдан 9 ғолиб жамоа тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлади, яна 4 йўлланма гуруҳларда иккинчи ўринларни эгаллаган саккиз жамоа (энг ёмон натижа кўрсатган иккинчи ўрин эгаси плей-оффга ўтмайди) ўртасида ўйналади.
А гуруҳи
Франция – 13, Швеция – 10, Болгария – 9, Нидерландия – 7, Беларусь – 2, Люксембург – 1

Европанинг вице-чемпионлари стартда Борисовда голсиз дуранг қайд этганди – шундан сўнг фақат ғалаба. Францияга гуруҳ ғолиблиги учун Euro-2016 турнирини ўтказиб юборганига қарамасдан Нидерландия рақобат қилиши кутилаётганди, аммо Ибраҳимовичсиз Швеция ҳозирда гуруҳда иккинчи ўринда, шанба куни Софияда болгарларга ютқазган (0:2) нидерландлар 5 ўйиндан 7 очко олган ҳолда тўртинчи ўринга тушиб кетди, Данни Блинд терма жамоа бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди. Аммо иккинчи ўрин учун кураш давом этади, иккинчи даврада Нидерландия Швеция ва Болгарияни ўз майдонида қабул қилади.
Биринчи ўрин учун кураш тақдири эса 9 июнь куни Швеция – Франция учрашувида ҳал бўлади.
В гуруҳи
Швейцария – 15, Португалия – 12, Венгрия – 7, Фарерь ороллари – 5, Латвия – 3, Андорра – 1

Бу гуруҳда катта эҳтимол билан барчаси Португалия – Швейцария ўртасида 10-тур доирасида 10 октябрь куни ўтказиладиган учрашувда ҳал бўлади. Бу икки жамоа гуруҳ фаворитлари. Европа чемпионлари охирги тур арафасида иккинчи ўриндан пастда бўлмаслиги, биринчи ўрин билан орадагиф фарқ 3 очкодан кўп бўлмаслиги кутилади. Маълумот учун, очколар тенг бўлиб қолган тақдирда урилган ва ўтказиб юборилган голлар бўйича кўрсаткичларга қаралади. Ҳозирда бу борада португалияликлар устун: 19:3 ва 10:3.
Қайд этиш керакки, Швейцария Германия билан бирга ҳозиргача бўлган ўйинлардан 100 фоизлик натижа кўрсатган икки жамоадан бири бўлиб турибди. Шу билан бирга альпликлар ҳатто аутсайдерларга қарши ўйинларда ҳам кичик ҳисобларда ғалаба қайд этган - Андоррадан 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтилди, Женевада Латвияга қарши ўйинда 1:0 ҳисобидаги ғалаба. Швейцарияликларнинг Венгрияга қарши ўйини португаллардан фарқли ўлароқ ўз уйида бўлиб ўтади.






















