Бугун, 26 март куни Россиянинг 70 шаҳрида бир неча минг киши Алексей Навальний ва Коррупцияга қарши курашувчи фонднинг «У сизга Димон эмас» фильми билан боғлиқ аксилкоррупция акцияларда иштирок этмоқда. TJ нашри вазиятни кузатиб, ижтимоий тармоқлардаги норозилик намойишларидан қатор суратларни тақдим этмоқда.
Москва
Пойтахтда Тверь кўчасида акция бошлангунга қадар унинг баъзи иштирокчилари қўлга олинди. Тез орада полициячилар Алексей Навальнийнинг ўзини ҳам автозакка жойлаштиришди.
Манбага кўра, Пушкин майдонида бир неча минг киши тўпланган, полиция кўздан ёш сиздирувчи газ ва тўқмоқларни қўллай бошлади. ИИВнинг Москва шаҳри бош бошқармаси 7-8 минг иштирокчи қатнашаётгани тўғрисида хабар берди.
Ҳозирга қадар 130 га яқин иштирокчининг қўлга олингани ҳақида маълумот берилган.




Санкт-Петербург
Санкт-Петербургнинг Марс майдонидаги намойишда 6-10 минг киши иштирок этмоқда. Бир неча киши қўлга олинган, уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ.
Кейинроқ тахминан 2 минг кишининг Қишки саройга йўл олгани ҳақида хабар берилди.




































