Табиатнинг ифлосланиши дунёдаги энг долзарб муаммога айланмоқда. Одамлар шаффоф сув, тоза ҳаво ва фойдали озиқ-овқат ҳақида қайғурмай қўйишди. Айни дамда ягона аҳамиятга эга нарса — пуллар.
Афсуски, кимёвий чиқиндиларни тежаш мақсадида айрим саноат корхоналари дунёдаги асосий дарёларни тобора ҳалокат ёқасига олиб келмоқда. Ана шундай дарёларнинг ўнталиги билан сизларни таништирамиз.
Цинтарум, Индонезия

Танишинг, дунёдаги энг ифлос дарё. Маҳаллий аҳоли (Цинтарум қирғоғида тахминан 5 миллион киши яшайди) барча маиший чиқиндиларни сувга ташлайди. Ифлосланган ҳовуз ҳар йили 50 минг кишининг умрига зомин бўлади. Дарёда эса олти миллион тоннага яқин чиқиндилар сузиб юради.
Хан, Хитой

Саноат корхоналари Хан дарёси сувларини ҳақиқий балчиққа айлантирди. Дарёнинг бутун юзаси қалин сув ўтлари билан қопланган.
Ямуна, Ҳиндистон

Нью-Деҳлидаги катта мегаполис Ямуна дарёсидан асосий ичимлик суви манбаи сифатида фойдаланади. Шунингдек, канализация қувурлари ҳам шу дарёга уланган экан: бундан кўриниб турибдики, ҳиндлар кир ва тозалик мантиғига яхши тушунишмайди.
Миссисипи, АҚШ

Буюк Миссисипи ҳар доим АҚШнинг энг асосий дарёси ҳисобланган. Бу эса инсон кимё билан шуғулланмасидан аввал мамлакатдаги энг тоза сув ҳисобланган. Ҳозирда дарё сувига тушиш ҳаёт учун жуда хавфли: биргина 2015 йилнинг ўзида Американинг бир неча йирик компаниялари бу ерга 13 миллион тоннага заҳарли чиқиндиларни оқизиб юборган.

















