Жамият | 14:58 / 28.03.2017
17767
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда уч оёқли чақалоқ туғилди

Ҳиндистоннинг Жангаон шаҳрида яшовчи Срилата Канчанапалли исмли 25 ёшли аёл уч оёқли қизчани дунёга келтирди, деб хабар бермоқда Daily Mail. Ноодатий чақалоқ "паразит эгизак" деб аталувчи камёб ҳодиса туфайли туғилган. Бола жарроҳлик амалиётидан ўтказилди ҳамда у яшаб кетиши айтилмоқда.

«Паразит эгизак» биологик феномени юз мингта туғуруқ ҳолати ичида атиги бир маротаба учрайди. Ушбу вазиятда эгизаклардан бири она қорнида ўзининг кучсизроқ акаси ёки укасини "ютиб юборади". Шу тариқа, паразит ўз "қурбони" билан тўлиқ ёки қисман қўшилиб кeтади.

Чақалоқнинг ортиқча оёғини олиб ташлаш бўйича амалиётни ўтказиш учун уни анча йирикроқ саналувчи Ҳайдабарадон шаҳридаги касалхонага олиб боришди. Мураккаб жараён уч соат давом этди ва муваффақиятли якун топган. 

Мавзуга оид