Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи А гуруҳи 7-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар футболчиларига қарши баҳс юритади. ЎФФ сайти ушбу учрашув учун превью тайёрлаган.

Мазкур ўйин 28 март, сешанба куни Тошкент шаҳридаги 34 минг мухлисга мўлжалланган «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Беллашув соат 18:00да бошланади.

Ўзаро учрашувлар

Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши 12та беллашувда иштирок этиб, 7 марта ғалаба қозонган. 3 ўйинда қатарликлар зафар қучган ва 2та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлаган. Қатар терма жамоаси Тошкентда 4 марта меҳмон бўлиб, барчасида имкониятни бой берган.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги 5 учрашув натижаси:

06.09.2016
Қатар – Ўзбекистон 0:1 | ЖЧ–2018 саралаши

06.10.2014
Қатар – Ўзбекистон 3:0 | Ўртоқлик учрашуви

18.06.2013
Ўзбекистон – Қатар 5:1 | ЖЧ–2014 саралаши

16.10.2012
Қатар – Ўзбекистон 0:1 | ЖЧ–2014 саралаши

07.01.2011
Қатар – Ўзбекистон 0:2 | Осиё Кубоги–2011 саралаши

ФИФА рейтингидаги ўрни

Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда 561 очко билан ФИФА рейтингида 63-поғонада. Осиё мамлакатлари орасида миллий терма жамоа Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Саудия Арабистонидан кейин олтинчи ўринда жойлашган.

Қатар терма жамоаси 415 очко билан жаҳон рейтингида 84-поғонада бормоқда. Осиё мамлакатлари орасида эса Қатар юқоридаги мамлакатлар ва БААдан кейин 8-ўринда.

Йўқотишлар