Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй Brexit жараёнини бошлади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Бирлашган Қиролликнинг ЕИ таркибидан чиқиши – Brexit жараёнини расман бошлайдиган мактубни имзолади. Бу ҳақда BBC хабар қилмоқда.
Расмий огоҳлантириш мактуби Лиссабон шартномасининг 50-моддасига мувофиқ тузилган. У Европа Кенгаши раиси Дональд Тускка бугун 29 март куни етказилади.
Тереза Мэйнинг Тускка йўллаган мактубини Британиянинг ЕИдаги элчиси Тим Барроу маҳаллий вақт билан соат 12:30да топширади. Шундан сўнг, бош вазир депутатлар қаршисида мазкур жараён бошлангани ҳақида баёнот беради.
Мэй, шунингдек, ЕИ билан музокараларда «Бирлашган Қиролликдаги барча фуқаро манфаатини ҳимоя қилишини», хусусан, Brexit’дан сўнг мақомига ойдинлик киритилмаган ЕИ фуқароларини ҳам унутмасликка ваъда бермоқда.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026