Жамият | 10:40 / 30.03.2017
8345
2 дақиқада ўқилади

Осиё-Тинч океани минтақасида 400 миллион киши қашшоқликда яшаши аниқланди

Осиё-Тинч океани минтақасида тахминан 400 млн инсон ёки ҳар ўнинчи киши қашшоқликда кун кечирмоқда. Бу ҳақда БМТ Иқтисодий ҳамда ижтимоий комиссиясининг Осиё ва Тинч океани учун ҳисоботида айтилади.

Комиссия маълумотларига кўра, ҳар куни қашшоқлик муаммосига дуч келувчиларнинг тўртдан бир қисми минтақанинг ривожланаётган давлатлари ҳиссасига тўғри келади. "Ҳисоботда кўрсатилганидек, ижтимоий шартномалар тизимининг тикланиши ва мустаҳкамланиши қашшоқликни йўқ қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга", - деди комиссия ижрочи котиби Шамшод Ахтар.

Ҳужжатда айтилишича, бу муаммони ҳал қилишда “ҳудудлар урбанизацияси (жамият ривожланишида шаҳарлар ролининг ошиш жараёни), шаҳарнинг қашшоқ туманларида бошқарув самарадорлигини ошириш, инфратузилмага сармоялар” каби механизмлар катта ўрин тутади. Осиё тараққиёт банкига кўра, ҳар йили Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларига “иқлим ўзгаришига бардош берувчи инфратузилмага сармоя сифатида 1,7 трлн доллар талаб этилади”.

Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ҳамда ижтимоий комиссияси – БМТнинг йирик минтақавий комиссияси бўлиб, Осиё-Тинч океани давлатлари ижтимоий-иқтисодий ривожига кўмак бериш масалалари билан шуғулланади. Унга 53 давлат аъзодир. Коммиссия қароргоҳи Таиланд пойтахти Бангкокда жойлашган.

Мавзуга оид