2017 йилнинг Sony World Photography Awards тадбирида Жаҳон фотография ташкилоти томонидан уюштирилган Очиқ ва Миллий танловлар ғолиблари аниқланди. Фототанловда 183 мамлакатдан 227 596 та сурат иштирок этди. InsiderPro ғолиблар ва совриндорларнинг баъзи ишлари ҳамда муаллифларнинг изоҳлари билан бўлишди.

«Серқатлам айсберг», Жосслин Корну

2016 йилнинг мартида мен тадқиқотчи Роберт Свон раҳбарлиги остидаги экспедиция таркибида Антарктика яриморолига йўл олдим. Жанубий кенгликнинг 66-параллелига кетаверишда бизнинг кемамиз қачонлардир Ларсен музлигининг бир қисми бўлган 30 метрли айсберглар орасида сассиз ҳаракатланарди. Биз гигант лабиринтларга туташиб кетган ғаройиб муз даҳлизлар бўйлаб ҳаракатланар эдик - манзара чиройли эди, лекин жуда қўрқинчли.

Мен глобал исиш асоратларини дунёга кўрсатишни лозим деб топдим. Бу музли симфонияни турли ракурслардан олишга ҳаракат қилдим. Мукаммал сурат учун қулай фурсатни кутиш керак.

«Эҳтиёткор», Жонатан Баниста

Сурат 2016 йилнинг 12 июнида дала ишлари пайтида олинган - игуана кичик ирмоқ ёнида муҳрланган.

«Мавжудман», Елена Янкович

Ушбу сурат - бугунги кунда селфи маданияти бизнинг мавжудлигимизни тўла қамраб олаётгани ҳақидаги эслатма. Бу инсоннинг ўзи, қизиқишлари ва саёҳатлари тўғрисида сўзлашнинг асосий воситасига айланди. Сурат Пул (Хорватия)да Massive Attack гуруҳининг концертида олинган.

«Жаннат— бу кутубхона», Луи Пина

Сурат 2016 йилнинг 28 февралида Германиянинг Штутгарт кутубхонасида туширилган. Бу кутубхона менга жуда ҳам ёқади, чунки у бирор бошқа бир кутубхонага ўхшамайди - бутунлай ўзгача муҳит. Бундай енгил замонавий интерьер бор диққатни ўқишга қаратишга ёрдам беради.

«Матильда», Александр Виноградов