Ўзбекистонда август ойида шиналар ишлаб чиқарувчи заводнинг биринчи навбатини ишга тушириш режалаштирилмоқда.
Ҳозир Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида қурилаётган корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати биринчи босқичда йилига 2 млн тага яқин енгил автомобиллар шинасини ташкил қилади.
2018 йилда заводда конвейер тасмалари ва қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқариш бошланади, енгил автомобиллар шиналари ишлаб чиқариш ҳажми йилига 3 млн тагача, қишлоқ хўжалиги шиналари ишлаб чиқариш эса 200 мингтача ошади.
Лойиҳада "Ўзкимёсаноат" ва "Ўзавтосаноат" АЖ ҳамда Ўзбекистондаги иккита йирик тоғ- металлургия комбинатлари – Навоий ва Олмалиқ ТМК иштирок этмоқда.
"Ўзкимёсаноат"нинг лойиҳадаги улуши 50 фоизни, "Ўзавтосаноат"ники 30 фоизни, Навоий ва Олмалиқ ТМК’ларнинг ҳар бириники 10 фоизни ташкил қилади.














