Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Идлибда ҳалок бўлганлар суд-тиббий экспертизаси натижаларини Ҳаагага юборади
Туркия миллий соғлиқни сақлаш вазири Ражаб Оқдоғнинг хабар беришича, Суриянинг Идлиб вилоятида рўй берган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг суд-тиббий экспертизаси баённомалари Ҳаагадаги халқаро идораларга ўрганиш учун юборилди. Бу ҳақда у Эрзурум шаҳрида журналистларга айтиб ўтган.
"Кимёвий ҳужум ҳақидаги фактлардан сўзловчи суд-тиббий экспертизаси натижалари Ҳаагада ҳам ўрганилади", - деган у. Вазирнинг қўшимча қилишича, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу ҳодиса билан жиддий шуғулланиши керак. Туркияга Идлибда ҳалок бўлган ёки жароҳатланган 50дан ортиқ суриялик етказилди, уч жасад мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда бўғувчи хусусиятга эга кимёвий моддалар таъсири топилди.
Туркия бош вазири ўринбосари Нўмон Қуртулмушнинг Истанбулда маълум қилишича, “экспертиза натижалари кимёвий ҳужумдан яққол далолат бермоқда”. “Буларнинг бари ҳужжатлар билан тасдиқланмоқда. Барча маълумотлар ва фотосуратлар БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Бош ассамблеясига юборилади”, - дея айтиб ўтди у.
Аввалроқ Россия ва Сурия ҳарбийлари рўй берган ҳолатга алоқадор эканликларини рад этишди.
4 апрель куни Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази Хан-Шайхунга заҳарли газ тўлдирилгани тахмин қилинган бомбалар ташлангани, бунинг оқибатида камида 58 киши, шу жумладан 11 нафар бола ҳам ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилган эди.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026