Жаҳон | 12:17 / 09.04.2017
18219
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг зарбдор гуруҳи Корея ярим оролига йўлланди

Фото: AFP

АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг зарбдор гуруҳининг Тинч океани ҳудуди қисмидаги кемалар гуруҳи Корея ярим оролига юборилган. Бу ҳақда Reuters агентлиги ҳарбий манбага асосланиб хабар берди.

Манбанинг айтишича, Сингапур яқинидаги қисмдан «Карл Винсон» авиаташувчиси етакчилигидаги зарбдор гуруҳ Корея ярим ороли томон йўл олган.

Бундай чоралар АҚШ Шимолий Корея ҳарбий салоҳиятини ошираётганидан ташвишда эканлиги билан изоҳланмоқда.

 

Вашингтон минтақадаги иштирокини кенгайтириш зарур, деб ҳисоблаётгани билдирилган.

F/A-18F Super Hornet қирувчи самолёти «Карл Винсон» бортидан парвозга чиқмоқда

Бундан олдинроқ АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Япония ва Жанубий Кореяни Дональд Трамп маъмурияти Пхеньяннинг ҳарбий ҳаракатларига қатъийлик билан жавоб қайтаришига ишонтирганди. 

CNN телеканали хабарида айтилишича, бу гуруҳнинг йўлланиши шимолликларнинг кейинги вақтларда амалга ошираётган иғволи ҳаракатларига жавоб бўлади.

Қайд этилишича, аввалига ушбу гуруҳ Австралияга жўнатилиши назарда тутилганди. Аммо йўналишни ўзгартириш кўрсатма қилинган. Ушбу гуруҳ АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Учинчи флоти бошқарувида ҳаракатланмоқда.

Мавзуга оид