Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Эвертон» Шекспир «эртаги»га якун ясади
Англия премьер-лигасининг 32-туридан ўрин олган яна бир учрашувда «Эвертон» «Лестер»ни қабул қилди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ кетма-кет голлар киритилди. Аввалига Дэвис 39-сониядаёқ жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, Ислом Слимани ва Марк Олбрайтон 10-дақиқагача меҳмонларни ҳисобда олдинга чиқариб қўйди. Аммо ливерпулликлар биринчи бўлимни ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлишди. Ромелу Лукаку ва Фил Жагелка томонидан киритилган голлар ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди. Иккинчи бўлимда Лукаку томонидан киритилган яна бир гол ўйинга сўнгги нуқтани қўйди.
Натижада «Лестер» Шекспир бошчилигида қўлга киритилган кетма-кет олти ғалабадан сўнг АПЛда илк марта мағлубиятга учради. «Эвертон» ғалабадан сўнг очколари сонини 54тага етказиб, «Арсенал»га тенглашиб олди. Бироқ «Арсенал»да учта ўйин захираси бор. 32-турнинг сўнгги учрашувида Арсен Венгер шогирдлари эртага «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда майдонга тушади
Англия премьер-лигаси, 32-тур
Эвертон – Лестер 4:2 (3:2)
Голлар: Дэвис (1), Лукаку (23, 57), Жагелка (41) – Слимани (4), Олбрайтон (10).
Эвертон: Роблес, Холгейт, Пеннингтон, Джагелка, Бейнс, Гуйе, Шнайдерлин (Бэрри, 73), Дэвис, Баркли, Лукаку, Миральяс.
Лестер: Шмейхель, Амарти, Беналуан, Ҳут, Чилуэлл, Олбрайтон (Ульоа, 78), Кинг, Дринкуотер, Грэй (Марез, 61), Слимани, Варди (Муса, 61).
Огоҳлантиришлар: Миральяс (29), Ҳут (29), Бейнс (45), Кинг (64).
Мавзуга оид
12:36 / 25.11.2025
АПЛда ноодатий қизил карточка кўрсатилди
19:46 / 30.07.2023
Ўртоқлик ўйини. «Ман Сити» «Атлетико»га ютқазди, «Ливерпул» «Лестер»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
16:21 / 14.07.2023
Деле Алли «ёрилди». Болаликда тажовузга учрагани, руҳий муаммолар, Почеттино ва Моуриньо ҳақида
16:30 / 11.09.2022