Фарзанддан дариғ тутилган меҳр
Караманалик Олим ва Сайёра (исм-фамилиялар ўзгартирилган) турмуш қураётганларида уларнинг орзулари олам-олам эди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси. Бироқ қизлари 2 ёшга етганида, уларнинг турмуши издан чиқди.
Оила бошлиғи спиртли ичимлик ичишга муккасидан кетди. Жанжал бўлавергач, турмушларидан барака кўтарилди. Сайёра онасиникига кетиб қолди. Шу-шу оила тинчи бузилиб, ажрашишди. Сайёра эри билан яшамаётганлиги сабабли вояга етмаган қизи учун алимент ундиришни сўраб, фуқаролик судига мурожаат қилди. Суд томонидан Олимга даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент пули тўлаб бориш белгиланади.
Бироқ Олим тайинли иши бўлмаганлигини баҳона қилиб, қизи учун 2016 йилнинг охиригача, яъни 3 йил давомида алимент тўламай юрди. Турмуш ўртоғининг алиментни ундириш беришни сўраб мурожаат қилганидан сўнг унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаб келган “ота”нинг айбига тўла иқрорлиги ва бошқа ҳолатлар инобатга олиниб, суд томонидан унга нисбатан жиноий жазо тайинланиб, собиқ турмуш ўртоғи фойдасига етказилган зарарни ундириб бериш ҳақида ҳукм чиқарилди.
“Каттамачит” МФЙда яшовчи Зайниддиннинг ҳам 8 йиллик оиласи ўзаро келишмовчиликлар сабаб пароканда бўлди – бир нафар қизини олиб хотини Лола онасиникига кетиб қолди. Суд томонидан вояга етмаган қизи фойдасига алимент тўлаб туриш ҳақида қарор чиқарилди. Аммо у Россияга ишлаш учун кетиб, 2016 йилда қайтиб келди.
24 ой давомида алимент тўланмаганлиги учун унинг қарздорлиги 5,5 миллион сўмдан ошган эди. У гарчи мазкур қарзнинг маълум бир қисмини узган бўлса-да, қолганини тўлашни пайсалга солиб келди. Лола турмуш ўртоғидан алимент пули ундиришни, бироқ унга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, судга мурожаат қилди. Суд Зайниддиннинг пушаймонлиги, айбига иқрорлиги, қарзини қисман қоплаганини инобатга олиб, унинг тегишли жазо тайинлади. Алиментнинг қолган қисмини собиқ турмуш ўртоғи фойдасига ундириш белгиланди.
Мавзуга оид
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
15:52 / 25.10.2024
Малайзияда аёл касал эрига 6 йил ғамхўрлик қилди, аммо эркак соғайгач, уни ташлаб кетди
13:50 / 11.10.2024
50 ёшдан кейин оила қурганлар сони маълум қилинди
12:30 / 24.09.2024