Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cadillac Tesla рақобатчисини намойиш этди
General Motors компанияси Cadillac CT6 моделини намойиш этди. У 2017 йилнинг кузида чиқарилади ва GM’нинг Super Cruise функциясига эга биринчи автомобилига айланади. Ишлаб чиқарувчига кўра, бу ҳайдовчига йўлда ҳаракатланганда рулни қўйиб юбориш имконини берувчи илк транспорт воситаси бўлади.
Tesla компаниясининг Autopilot’и қўллар доимо рулда бўлишини талаб қилса, янги Cadillac’да йўлга қарашнинг ўзи етарли бўлади. Инфрақизил камера ҳайдовчи бошининг ҳолатини кузатиб туради. Агарда қурилма ҳайдовчи эътиборини йўқотган, деб ҳисобласа, товуш ва нур сигналларини ишга туширади. Хавф пайдо бўлганда эса автомобиль автоматик равишда тўхтайди.

Бироқ Super Cruise функциясидан алоҳида автойўлларда фойдаланишга рухсат берилади. Бу йўналиш бўйича Tesla етакчилик қилмоқда, унда Autopilot анча кўпроқ ҳолатларда фаоллаштирилиши мумкин.
Super Cruise учун қўшимча тарзда 2,5 минг доллар тўлаш талаб этилади. Cadillac CT6’нинг ўзи эса камида 66 290 долларга тушади.
Мавзуга оид
19:59 / 23.06.2026
Tesla автопилот режимида уйга урилди ва ичидаги аёлни ўлдирди
09:42 / 19.06.2026
Rivian Teslaʼга рақобатчи автопилот тайёрламоқда
11:40 / 12.06.2026
Xiaomi Tesla ва BYDʼга қарши янги модел билан чиқмоқчи
07:48 / 24.05.2026