Сайёрамиздаги энг хавфли 5 вулқон қаерда экани маълум қилинди
Буюк Британиядаги Ковентри университети географи Мэттью Блэкетт Ер юзидаги энг хавфли беш вулқон номини маълум қилди. Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, уларнинг отилиши минглаб кишиларнинг ўлимига олиб келиши мумкин. The Conversation шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди.
Олимнинг фикрича, инсонлар ҳаётига энг катта хавф солувчи вулқонлар - Везувий (Италия), Ньирагонго (Конго Демократик Республикаси), Попокатепетль (Мексика), Кракатау (Индонезия) ва Пэктусан (Шимолий Корея).
Блэккеттнинг таъкидлашича, тахминан 1600 йилдан буён вулқонлар 280 минг кишини ҳаётдан олиб кетган. Масалан, 1815 йилда Тамбора вулқонининг отилишидан кейинги очлик туфайли 92 минг киши ҳалок бўлган, Кракатаудаги 1883 йилги вулқон отилиши эса 36 минг кишини ҳаётдан олиб кетган цунамини келтириб чиқарган.
1980-йиллардан бошлаб вулқонлар натижасидаги ўлим ҳолатлари тобора камайиб бормоқда. Бироқ, Блэккеттнинг фикрича, бу қайсидир маънода тасодифий сабабларга боғлиқ бўлиб, табиий офатларнинг олдини олиш учун кўрилган тайёргарлик натижаси эмас.
Везувий, Италия.
Ньирагонго, Конго Демократик Республикаси.
Попокатепетль, Мексика.
Кракатау, Индонезия.
Мавзуга оид
22:47 / 25.09.2024
Тадқиқотчилар Марсдаги вулқонлар қайта уйғониши мумкинлигини маълум қилди
10:26 / 17.03.2023
9 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди
10:14 / 13.01.2023
Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотлар мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилади
10:43 / 04.01.2023