Йил бошида дунё бўйлаб жуда кўп ноодатий меҳмонхоналар ва ётоқхоналар очилди. Баъзилари ўзининг бежирим дизайни билан лол қолдирса, бошқалари кўрсатилаётган хизмат билан, қолганлари эса ўзининг ўлчамлари билан ҳайратга солмоқда.  

"Lenta" нашри 2017 йилда ишга тушган сайёрамиздаги энг ғаройиб меҳмонхоналар ўнталигини тақдим этди.

1. Quadrum

Фото Quadrum Ski and Yoga Resort

Юк контейнерларидан йиғилган  Quadrum меҳмонхонаси Грузиядаги Гудаурида март ойининг бошида ўз ишини бошлади. Гудаури — таниқли тоғ тизмаларидаги дам олиш ҳудуди. Меҳмонхона мижозларга бир хонали, оилавий ва люкс хоналарни тақдим этади.  Шунингдек, бассейн ва сауна ҳам мавжуд.

2. The Book and Bed Tokyo-Kyoto 

Фото R-STORE LTD

The Book and Bed Tokyo-Kyoto (Киото, Япония) китобли ётоқхонаси кутубхона жавонлари билан жиҳозланган. Ҳар бир бўлинмада ток ва чироқ, шунингдек, атрофдагилардан қочиш учун парда мавжуд. 

3. Фришман

Фото Baz Ratner/Reuters

Тель-авивдаги соҳилда жойлашган қутқарув минорасининг меҳмонхонаси Фришман ьор-йўғи 10 кун ишлади. Унда фақат танловдан ғолиб бўлибгина яшаш мумкин эди. Кейинроқ уни бошқа ерга кўчиришди. 

4. Бэнкси 

Фото Issam Rimawi/Anadolu Agency/Getty Images

Таниқли инглиз кўча рассоми Бэнкси ўз меҳмонхонасига асос солди. Walled Off Hotel Фаластин ва Исроил чегарасида очилди. Унинг ичида 10 хона ва бир сьют мавжуд бўлиб, деворлари Бэнксининг суратлари билан безалган.