Халқаро тоифадаги ақлий арифметика мактаби янги филиалларини очди. 

Баҳор – илҳомланиш, янгиланиш ва кашфиётлар вақти. Етакчи мактаблардан бири бўлган ALOHA Mental Arithmetic Uzbekistan Тошкент ва Фарғонада бирйўла икки янги филиалини очиб, ўз чегараларини кенгайтирмоқда. Эндиликда янада кўп болалар халқаро дастур бўйича ақлий арифметика билан шуғулланиш имконига эга бўлади.  

Тошкентдаги янги филиал шаҳар марказида (Марказ-5) жойлашган, Фарғонадаги ALOHA Mental Arithmetic филиали эса «HappyKids» шинам болалар боғчаси ҳудудида очилган. 

Компаниянинг бош вакиллари локацияларни доимо болалар ва уларнинг ота-оналарига ғамхўрлик билан танлашади - бунда нафақат ички муҳитнинг қулайлиги, балки ташқи муҳит ва автотураргоҳлар ҳам инобатга олинади. Янги марказлардаги хоналар экологик табиий рангларда безалган ва ўқувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда, сифатли мебеллар билан жиҳозланган. Табиий ёруғлик ва ўқув хоналарининг вентиляциясига ҳам катта эътибор қаратилган. Ота-оналар учун шинам ва кенг дам олиш хонаси мавжуд - бу ерда фарзандини кутаётган ота ёки она қаҳва ичиши ёки ноутбукда ишлаб ўтириши мумкин. 

Филиалларимиз ўз фаолиятини бошлади ва ходимларимиз ақлий арифметика соҳасидаги билимларга эга бўлишни истовчи болажонларни қабул қилишга тайёр. 

Машғулотлар икки асосий йўналиш бўйича олиб борилади: 5-7 ёшдаги болалар учун - Tiny Tots, 8-13 ёшли болалар учун - Kids. Ҳар бир дастур бир неча босқичларга ажратилган, ҳар янги босқичда янада мураккаб ҳисоб-китобларга ўтилади. Tiny Tots'нинг 10 босқичи ва Kids'нинг 8 босқичи  ALOHA Mental Arithmetic марказида таҳсил олувчи ҳар бир боланинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиб,  унга ўзига қулай суръатларда энг яхши натижаларга эришишда ёрдам беради. 

Тажрибали ва малакали персонал индивидуал фарқларни инобатга олган ҳолда ўйин шаклидаги ўқув машғулотларини ўтказиб, нафақат билим олиш учун қулай муҳит яратади, балки жамоавийлик руҳи ҳамда гуруҳдаги тенгдошлар орасидаги мулоқотнинг ривожланишини ҳам рағбатлантиради. Бунда ҳар бир ўқувчига алоҳида эътибор қаратилади.