Президент Чилонзор туманидаги саноат корхоналари, ижтимоий объектларга ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Давлат раҳбари Чилонзор туманидаги “Реле ва автоматика” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди.
Акциядорлик жамиятининг умумий ер майдони 3,91 гектар, ишлаб чиқариш майдони 2,26 гектар. Бу ерда юзга яқин турдаги металл ва пластмасса буюмлар, паст кучланишли қурилмалар тайёрланмоқда, шу йўналишда хизматлар кўрсатилмоқда. Ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун яхши имконият, зарур инфратузилма мавжуд.
Жамиятнинг бўш турган бинолари негизида технопарк ташкил этилиб, 2017-2018 йилларда 10 инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида бу ерда касса ва терминал учун қоғозлар, трикотаж маҳсулотлари, гидравлика мойлари, пластик труба ва фитинглар, пропилен қоплар, мебель, акрил ва канцелярия товарлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Давлат раҳбари бу ерда импорт товарларни маҳаллийлаштирадиган, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:27 / 20.09.2024
Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди
22:35 / 19.09.2024
«Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури амалга оширилади
22:32 / 19.09.2024
Чанг бўронларига қарши курашиш ва оқибатларини юмшатиш бўйича миллий дастур ишлаб чиқилди
22:30 / 19.09.2024