Спорт | 00:08 / 13.04.2017
9380
2 дақиқада ўқилади

ЕЧЛ. "Монако" сафарда Мбаппенинг дубли эвазига "Боруссия Дортмунд"ни енгди

Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Боруссия Дортмунд" ўз уйида "Монако"ни қабул қилди. Голларга бой бўлган учрашув 2:3 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди

Ўйиннинг 19-дақиқасида Мбаппе меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 35-дақиқада эса Бендер ўз дарвозасига гол киритиб, орадаги фарқни 2тага етказди. Иккинчи бўлимнинг 12-дақиқасида Дембеле орадаги фарқни қисқартирган бўлса, 79-дақиқада Мбаппе дубль қайд этиб, орадаги фарқни яна 2тага етказди. Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида эса Кагава жамоасининг иккинчи голини киритиб, якуний ҳисобни ўрнатди. 

Голлар: 0:1 – 19 Мбаппе, 0:2 – 35, автогол Бендер, 1:2 – 57 Дембеле, 1:3 – 79 Мбаппе, 2:3 – 84 Кагава.
Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Гинтер, Шмельцер (Пулишич, 46), Геррейру, Вайгль, Бендер (Шахин, 46), Кагава, Пишчек, Обамеянг, Дембеле.
Монако – Субашич, Глик, Фабиньо, Раджи, Жемерсон, Лемар, Бернарду Силва (Дирар, 66), Мбаппе, Моутинью, Туре, Фалькао (Жермен, 85).
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (16), Гинтер (40), Жемерсон (46), Лемар (58), Дирар (69), Фабиньо (81), Субашич (87).

Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 19 апрель куни бўлиб ўтади. 

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид