Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хави «Барселона»га айни дамда ким етишмаётганини айтди
«Барселона» футбол клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес Каталония жамоаси Дани Алвесни сотиб юбориб, катта хато қилганини айтди. Эслатиб ўтамиз, Хави айни дамда Қатарнинг «Ал-Садд» жамоасида тўп сурмоқда, Алвес эса жорий мавсум аввалида Туриннинг «Ювентус» клуби сафига бориб қўшилди.
«Мен Алвесни «Барселона»га қайтарган бўлардим, у жамоага жуда етишмаяпти. У «Барселона»ни тарк этишга қарор қилди, мен учун эса Дани айни дамда дунёдаги энг кучли ўнг қанот ҳимоячисидир», - дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради Goal интернет-портали.
Маълумот учун, «Барселона» ЕЧЛ чорак финалининг биринчи учрашувида «Ювентус»га меҳмонда йирик ҳисобда (0:3) имкониятни бой берди. Жавоб баҳси 19 апрель кунига режалаштирилган.
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
07:22 / 19.03.2026
«Барса»да 7 гол, «Ливерпул»да камбэк. ЕЧЛда кун ўйинлари
12:39 / 16.03.2026
«МЮ» юқориламоқда, «Барса»да йирик ғалаба. Кун ўйинлари
16:41 / 10.03.2026