Қизилмия экспортёрлари тўловлардан озод этилди
Ўзбекистон ҳукумати юридик ва жисмоний шахсларни яланғоч қизилмия экспорти учун тўловлардан озод қилди. Вазирлар Маҳкамасининг 14 апрелдаги 210-сонли «Яланғоч қизилмияни экспорт қилишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан яланғоч қизилмия экспортёрларига имтиёзлар берилган.
Ҳужжатга кўра, 2018 йилнинг 31 декабригача юридик ва жисмоний шахслар яланғоч қизилмияни хом ашё кўринишида Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун тўловлардан (тоннаси учун 225 АҚШ доллари) озод этилди.
Norma хабарида изоҳ берилишича, бу ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни етиштириш ва тўплаш, уларни тайёрлаш ва қайта ишлашни тизимли ташкил этишни янада тартибга солиш, яланғоч қизилмияни хом ашё кўринишида экспортга етказиб беришдан манфаатдор бўлган тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада эркинлаштириш мақсадида амалга оширилган.
Мавзуга оид
09:40 / 22.11.2024
Октябрда Ўзбекистон 833 млн долларлик олтин сотди
13:13 / 19.11.2024
Германия Ўзбекистонга 1 млрд евродан ортиқ қийматда маҳсулотлар экспорт қилди
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024